
Суперлига. "Навбаҳор" "Сурхон" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди
Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида кечган учрашувда наманганликлар йирик ҳисобда рақибдан устун келишди. Голларга Обид Жўрабоев, Азим Аҳмедов, Александр Касьянлар муаллифлик қилишди.
Шу тариқа "лочинлар" ҳисобидаги очколар сони 7 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилиб олди. Термизликлар эса 8 очко билан 4-ўринда қолишди.
Фикрлар