
Суперлига. "Насаф" илк турда "Сўғдиёна"ни енгди, терма жамоамиз етакчиси жароҳат олди
Суперлига 2025 йилги мавсум 1-тури доирасидаги "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳси якунига етди. Учрашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Беллашувдаги ягона гол 35-дақиқада Шароф Муҳитдиновнинг зарбасидан сўнг тўсинга тегиб қайтган тўпни Муҳаммадюсуф Собиров ўз дарвозасига киритиб қўйди. Шерзод Насруллаев эса жароҳати сабаб майдонни эрта тарк этди.
Шу тариқа, "аждарлар" мавсумни ғалаба билан бошлади.
- Uzbekistan - Super league
- Regular Season

Nasaf
- M. Sobirov 35'
Finished
1
:
0
09.03.2025 20:00

Comments