Суперлига. "Металлург"ни таслим этган ОКМК очколар сони бўйича "Навбаҳор"га етиб олди
Ўзбекистон Суперлигаси 10-туридан ўрин олган ОКМК - "Металлург" баҳси бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 
Азиз Холмуродовнинг 45-дақиқада киритган голи мезбонларга ғалаба келтирди. 
Очколарини 17 тага етказиб олган олмалиқликлар Суперлига турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. 
            
- Ўзбекистон - Суперлига
 - Жорий мавсум
 


                                    
                                    
Фикрлар