Суперлига. "Бунёдкор" ўз майдонида "Қўқон-1912"га қарши баҳс олиб боради (ўзаро ўйинлар статистикаси)

CHERY AUTO

Суперлига 12-тур доирасидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Қўқон-1912" учрашуви эртага, 21 июнь куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Мазкур учрашув олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинларига доир статистик маълумотлар билан таништириб ўтамиз.

Tecno

Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 14 марта тўқнаш келган.
Ўзаро учрашувларнинг 4 тасида қўқонликлар ғалаба қозонган. “Бунёдкор” ўйинларнинг 9 тасида зафар қучган. Битта баҳсда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 25:14, “Бунёдкор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “қалдирғочлар” 28 очкони қўлга киритган. “Қўқон-1912” очкоси 13 тани ташкил этади.

Жамоаларнинг ўзаро ўтказган барча учрашувлари:

10.09.2021. Бунёдкор – Қўқон-1912 - 2:1
02.04.2021. Қўқон-1912 – Бунёдкор – 0:0
27.09.2020. Қўқон-1912 – Бунёдкор – 2:1
13.06.2020. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 2:1
15.09.2019. Қўқон-1912 – Бунёдкор – 3:0
12.05.2019. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 2:1
02.08.2018. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 1:3
30.04.2018. Қўқон-1912 – Бунёдкор – 1:0
09.11.2017. Қўқон-1912 – Бунёдкор – 2:5
16.06.2017. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 2:1
24.09.2016. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 3:0
09.05.2016 . Қўқон-1912 – Бунёдкор – 0:2
19.11.2015. Бунёдкор – Қўқон-1912 – 5:0
01.07.2015. Қўқон-1912 – Бунёдкор – 0:1.

Манба: ФК "Қўқон-1912" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!