Неймар аламига чидолмай йиғлаб юборди, мухлислар ундан юз ўгирди

  • 18 август, 09:24
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бразилия чемпионатининг 20-турида ғалати воқеа юз берди. Неймар ўйнаётган “Сантос” бу турда ўз мухлислари кўз ўнгида “Васко да Гама”ни қабул қилди. Рақиб жамоада машхур юлдузлардан Филипе Коутиньо тўп тепди.

Tecno

Учрашув меҳмонларнинг 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Бу натижа Неймарга қаттиқ таъсир қилди. 33 ёшли юлдуз ўйиндан кейин хўнграб йиғлаб юборди. Жамоадошларининг юпатиши ҳам фойда бермади. Неймар кўзларида ёш билан майдонни охирги бўлиб тарк этди.

“Сантос” мухлислари эса, трибунада майдонга тескари ҳолда туриб олди. Шу тариқа, улар жамоага ва хусусан, Неймарга норозиликларини кўрсатишди. Уларнинг аксариятида Неймар номи ва рақами туширилган футболкалар бор эди.

20-турдан “Сантос” атиги 21 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 15-поғонага тушиб қолди. Жамоани хавфли ҳудуддан атиги икки очко ажратиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!