
Суперлига. Бугун Фарғона ва Самарқандда ўйинлар бор
Хабарингиз бор “Локомотив” – “Андижон” учрашуви Суперлиганинг 3-турини бошлаб берган эди. Кеча эса мухлислар “Пахтакор” ва “Насаф” ўртасидаги драматик ўйин гувоҳи бўлишди.
Бугун, 6 апрель куни Суперлигада яна 4та жамоа ўзаро баҳсга киришади. Дастлаб Самарқандда “Динамо” Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилади. Ушбу ўйин соат 16:30да бошланади.
Соат 17:0да эса “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувига старт берилади. Ушбу баҳс Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида кечади.
Фикрлар