
Суперлига. "Андижон" бу турда дуранг ўйнади. "Машъал" эса "Қўқон" устидан йирик ҳисобда зафар қучди
Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Андижон" ва "Қўқон" - "Машъал" клублари ўртасидаги беллашувлар ўз ниҳоясига етди.
Максим Шайких бошчилигидаги "Андижон" 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Учрашувнинг 58-дақиқасида Бектемир Абдуманнонов ҳисобни очган бўлса, орадан 8 дақиқа ўтиб, Шаҳбоз Жўрабеков ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Асрор Алиқуловнинг "Машъал"и эса "Қўқон" дарвозасига нақд 4 та гол уриб, йирик ҳисобда муваффақиятга эришди. Тўқнашувнинг 1-дақиқасидаёқ Ҳумоюн Муртазоев ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида эса Нуржаҳон Музаффаров орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. 76-дақиқага келиб эса Ҳумоюн Муртазоев дубльни расмийлаштирди. Шу билан бирга, орадан 2 дақиқа ўтиб, Исломбек Баратов ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
- Ўзбекистон - Суперлига
- Regular Season
- Ўзбекистон - Суперлига
- Regular Season

Қўқон-1912
13.06.2025 20:00

Машъал
- Khumoyun Murtazoev 1'
- Nurjahon Muzaffarov 65'
- Khumoyun Murtazoev 76'
- Islombek Baratov 78'
Фикрлар