Суперклуб уришиб қолган юлдузларни транферга қўйворди

  • 20 август, 10:11
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франция чемпионатининг энг машҳур клубларидан бири “Марсель”да ички муҳит бузилган кўринади. Лига 1 биринчи турида марселликлар “Ренн” жамоаси меҳмони бўлиб, кичик ҳисобда мағлубиятга учради.

Tecno

Ушбу баҳсдан кейин “Марсель” ўйинчилар ўртасида жанжал юз берди. Айниқса, машҳур футболчи Адриен Рабьо жамоадоши Жонатан Роу билан ёқалашмоқчи ҳам бўлди.

Клуб раҳбарияти тартиб-интизомни бузган ўйинчиларга жиддий чора кўрди. “МАрсель” матбуот хизмати Рабьо ва Роу трансферга қўйилгани ҳақида маълумот чиқарди.

- “Марсель” Адриен Рабьо ва Жонатан Роу клуб томонидан трансферлар рўйхатига киритилганини маълум қилади. Бу қарор “Ренн” билан бўлган учрашувдан кейин кийим алмаштириш хонасида ўйинчилар  қабул қилиб бўлмас хулқини намойиш қилгани оқибатида, клуб раҳбарияти билан келишган ҳолда, клубнинг ички тартиб-интизом кодексига мувафофиқ қабул қилинди. Ҳар икки ўйинчи қарор билан таништирилди, - дейилади расмий баёнотда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!