Суперклуб Роналду сотиб олишга қарор қилди!

  • 4 июль, 2022, 19:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
CHERY AUTO

“Челси”нинг янги хўжайини Тодд Боули португалиялик юлдуз Криштиану Роналдуни ўз жамоасида кўрмоқчи.

Tecno

Гарчи “Манчестер Юнайтед” асосий тўпурарини сотмаслигини эълон қилган бўлса-да, “аристократлар” Роналду уларнинг сафига қўшилишига ишонмоқда. Улар Криштиану Чемпионлар лигасида иштирок этиш имконига эга бўлиш учун ҳам бу трансферга рози бўлишини таъкидлашмоқда.

Маълумотларга қараганда, “Челси”ни сотиб олган Тодд Боули Роналдунинг манфаатларини ҳимоя қилаётган агент Жорже Мендеш билан учрашган ва уларнинг суҳбатида асосий мавзу Роналдунинг Лондонга кўчиб ўтиш масаласи бўлган.

Роналду бунгача 15 йил давомида услуксиз Чемпионлар лигасида иштирок этган. Агар 37 ёшли футболчи манчестерликлар сафида қолса, бу серия тўхтайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!