Суперклуб Европада соврин ютган мураббийни ҳайдаб юборди

CHERY AUTO

“Тоттенхэм” Англия Премьер-лигасида муваффақиятсиз иштирок этганига қарамай, халқаро майдонда ўзини кўрсатди. Лондонликлар Европа лигасида бош совринни қўлга киритиб, келаси мавсум Чемпионлар лигасида ўйнайдиган бўлди.

Tecno

Шундай бўдлса-да, клуб раҳбарияти соврин олган бош мураббий Анге Постекоглуни лавозимидан озод этишга қарор қилди.

Бу ҳақда “Тоттенхэм” клуби расмий сайти хабар берди.

- Натижаларнинг чуқур таҳлили ва клуб раҳбарияти томонидан пухта ўйлаб чиқилганидан кейин Ангелос Постекоглуни лавозимидан озод этишга қарор қилинди.

Биз Ангелосдан икки йил давомида клуб ривожига қўшган ҳиссаси учун бағоят миннатдормиз. Биз уни худди Билл Николсон ва Кит Беркиншоу қаторида клуб тарихида Европа доирасидаги турнирда соврин ютган учинчи мураббий сифатида абадий хотирамизда сақлаймиз.

Шунга қарамай, бошқарув аппарати клуб манфаати учун ўзгаришлар қилиш лозим, деган якдил фикрга келди.

Биз қўл урилаётган ўзгаришлар навбатдаги мавсум ва яқин келажакда бизга кўпроқ имконият беришига умид қиламиз. Бу қарорга келиш осон бўлмади, хулоса чиқаришга шошилмадик ва ҳаммасини чуқур ўйлаган ҳолда амалга оширилди.

Ҳозирги ёш ва истеъдодли жамоага эгамиз ва Ангелос жуда зўр пойдевор яратиб берди. Биз унга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Унга келгуси ишларида омад тилаймиз ва у учун ҳар доим эшигимиз очиқ.

Янги бош мураббий тайинланиши ўрнатилган тадбирда ҳал этилади ва эълон қилинади, - дейилади клуб баёнотида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!