Суперфутболчи учун кимошди савдоси бошланди

  • 8 январь, 2023, 18:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Европанинг энг қудратли клублари Қатардаги жаҳон чемпионатида порлаган 20 ёшли ҳимоячи Йошко Гвардиол учун “Лейпциг” жамоасига пул таклиф қила бошлади.

Tecno

Таниқли журналист Альфредо Педулланинг маълум қилишича, биринчи бўлиб “Челси” Хорватия терма жамоаси ўйинчиси учун 80 миллион евро таклиф қилган. “Реал” биринчи уринишда “аристократлар”дан 10 миллион евро кўпроқ пул бермоқчи бўлди.

Ҳар икки таклиф “Лейпциг”ни қониқтиргани йўқ.

“Реал” иккинчи мурожаатида 120 миллион еврони иккига бўлиб тўламоқчи эканини ва қўшимча бонуслар берилишини маълум қилди. “Манчестер Сити” 100 миллион евро тикиб, масалани бирданига ҳал қилмоқчи бўляпти.

Ўз навбатида, “Челси” клуби истеъдодли футболчига ҳар мавсум учун 9 миллион евродан маош тўламоқчи. Мадридликлар эса, Гвардиоланинг хизмат ҳақини 6 миллион еврога баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!