Ҳусанов борми? Гвардиола кимлар ўйнамаслигини айтди

  • 12 сентябрь, 18:11
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Европанинг топ-лигалари жамоалари халқаро танаффусдан кейин яна чемпионат ўйинларига киришмоқда. Англия Премьер-лигасида тўртинчи турнинг энг қизиқарли тўқнашувларидан бири Манчестер дербисида кузатилиши кутиляпти.

Tecno

Учрашувга мезбонлик қиладиган “Манчестер Сити” жароҳатлар билан боғлиқ муаммога дуч келди. “Манчестер Юнайтед”га қарши учрашув олдидан Хосеп Гвардиола жамоасида жами 13 нафар футболчи шикастлангани маълум бўлди.

Сўнгги хабарларга қараганда, саккиз нафар ўйинчи, хусусан, “Брайтон” билан ўйинда жароҳат олиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига келмаган Абдуқодир Ҳусанов ҳам даволанишига тўғри келди.

Хосеп Гвардиола “Манчестер Юнайтед” билан бўладиган баҳсда қайси футболчилар жамоага ёрдам беролмаслигини айтиб ўтди.

- Умар Мармуш Миср терма жамоасидан жароҳат билан қайтди. Райан Айт-Нури ва Райан Шерки ҳам олдимиздаги учрашувда қатнашмайди. Марказий ҳимоячи Жон Стоунзнинг ҳам майдонга тушмаслик эҳтимоли катта, лекин унинг жароҳати у қадар жиддий эмас.

Қолганларнинг ҳаммаси соғ-саломат.

Мармуш масаласида тиббий текширувлар натижасини кутишимизга тўғри келади. Ўйлашимча, унинг тўлиқ тикланиши учун бир неча ҳафта керак бўлади. Кейинги халқаро танаффусгача Мармуш майдонга қайтади, - деди Хосеп Гвардиола.

Гвардиола Арне Слотга “зарба” берди

Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” ёзги трансферлар ойнасининг охирида “Ньюкасл”дан Александр Исаакни ўз таркибига қўшиб олишни уддалади. Бу трансфер ливерпулликларга 144 миллион еврога тушди.

“Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот янги шогирдини жаҳондаги энг зўр ҳужумчи эканини таъкидлади.

Журналистлар бу масалада Хосеп Гвардиоланинг фикрини ҳам ўрганди.

- Исаак билан солиштирганда мен Эрлинг Холандни қайси ўринга қўяман? Табиийки, бироз юқорироққа.

Александр Исаак – ажойиб футболчи. Унга сарфланган маблағ суммасидан келиб чиқсак, “топ-ўйинчи”.

Лекин бошқа бирортаси энг зўр деб Килиан Мбаппе, Лионель Месси ёки Криштиану Роналдуни айтган бўларди. Мен эса, Холандни ҳеч кимга алмаштирмайман. Менга у ҳаммадан кўра кўпроқ ёқади, - деди Хосеп Гвардиола.

 Доннарумманинг қачон дебют қилиши аниқ бўлди

“Манчестер Сити” янги мавсумда янги дарвозабонлар хизматидан фойдаланадиган бўлди. Хосеп Гвардиола жамоасига клуб тарбияланувчиси Жеймс Траффорд ва жаҳон футболининг энг кучли дарвозабонларидан ҳисобланган Жанлуижи Доннаруммани қўшиб олди.

ПСЖ билан хайрлашган ва манчестерликлар сафига охири келиб қўшилган италиялик голкипер дарров тайёргарлик машғулотларини бошлаб юборди.

Хлсеп Гвардиола 14 сентябрга белгиланган Манчестер дербисида дарвозани айнан Жанлуижи Доннаруммага топширишни режалаштираётгани ошкор бўлди.

Париж клубидан 30 миллион еврога трансфер қилинган Доннарумма “шаҳарликлар” билан 2030 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномага эга бўлди.

Ўзбекистон кутилмаганда жаҳон чемпионати фаворитлари рўйхатига киритилди, фақат...

Кутиб олинг, Ҳусанов келди!

ЕЧЛ олдидан Ҳусанов ва 12 футболчи “хавф” остида!

Ҳусановни танқид қилишди: “Ўйламай ўйнаяпти!”

Ҳусановда айб йўқ! Абдуқодирнинг ўйини қандай баҳоланди?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!