Сульшерга зудлик билан ишончли ҳимоячи керак

  • 22 сентябрь, 2020, 10:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” Англия премьер-лигасининг дастлабки учрашувида ўз майдонида учта гол ўтказиб юборганидан сўнг, жамоа бош мураббийи Сульшер ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга қарор қилди.

Tecno

Ана шу мақсадда манчестерликлар “Лейпциг” ҳимоячиси Дайот Упамеканога кўз тика бошлади. Айни пайтда манчестерликлар сафида еттита марказий ҳимоячи бор. Упамеканони олиш учун клуб ўз ихтиёридаги ҳимоячилардан бир нечтасини сотиб юборишни режалаштирмоқда.

21 ёшли франциялик футболчи яқинда амалдаги шартномасини 2023 йилгача узайтирди. Янги битимга кўра,  унинг бадал пули миқдори 2021 йилнинг ёзигача 42 миллион еврога тенг бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!