Суарес "Барселона"да 37 ёшгача ўйнамоқчи эди

  • 17 ноябрь, 2020, 15:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес "Барселона"дан шартномани яна 4 йилга узайтиришни сўраган. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Бироқ каталонияликлар раҳбарияти футболчининг ёшини ва сўнгги пайтларда кам гол ураётганини инобатга олиб, ушбу сўровга рад жавобини берган. Шундан сўнг, 33 ёшли Суарес “Атлетико”га кўчиб ўтди ва “матрасчилар” билан 2 йиллик шартнома имзолади.

Луис Суарес “Барселона” сафига 2014 йил “Ливерпуль”дан кўчиб ўтган эди. Ўтган 6 йил давомида жами 283 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 195 та гол ҳамда 113 та голли узатма ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!