«Спартак» футболчиси ўз амакиваччасини пичоқладими?

  • 18 ноябрь, 2021, 22:29
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

«Спартак» ярим ҳимоячиси Куинси Промес қотилликка уриниш ва пичоқлашда айбланди, деб хабар берди Теlegraph. Қайд этилишича, 29 ёшли эркакка нисбатан тегишли айбловлар қўйилган, унинг исми расман эълон қилинмаган. Аммо оммавий ахборот воситалари бу айнан Промес эканлигини таъкидламоқда.

Tecno

Голландия телевиденияси ва нашрлари хабарларига кўра, ўтган йил июль ойи охирида Нидерландиянинг Абсауде шаҳарчасида оилавий зиёфат чоғида футболчининг амакиваччаси жанжалдан сўнг пичоқланган, натижада тиззасидан жароҳат олган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари декабрь ойида Промеснинг ҳибсга олинишига сабаб бўлган тергов бошлади.

Агар у айбдор деб топилса, «Спартак» билан шартнома бекор қилинади, «Аякс»га тўловлар тўхтатилади, лекин шу пайтгача берилган пуллар қайтарилмайди. Шартномага кўра, Москва клуби ҳар олти ойда тўлов қилиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!