
“Сити”ни мағлубиятдан Ҳусанов қутқара оларди!
Англия Премьер-лигасини 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаган “Манчестер Сити”ни мухлису мутахассисларнинг аксарияти янги мавсумда чемпионлик учун курашадиган жамоа сифатида мақтаётган эди.
Бироқ иккинчи тур учрашувида “Тоттенхэм” манчестерликлар майдонидан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтгани Хосеп Гвардиола шакллантираётган янги таркиб ҳали ҳам мукаммал эмаслигини кўрсатиб қўйди.
Англия футболининг нуфузли манбалари “Манчестер Сити”нинг ўйини ва натижаларини таҳлил қилмоқда. Ана шундай манбалардан бири – manchestercity.news портали ўз таҳлилида мағлубият сабабини Хосеп Гвардиоланинг таркиб танлашдаги хатоси, хусусан, “Тоттенхэм”га қарши Абдуқодир Ҳусановни майдонга туширмагани билан боғлади.
Sports.uz портали ушбу манба эксперти Жузеппе Лабеллартенинг таҳлили ва хулосаларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.
- “Манчестер Сити” иккинчи турда “Тоттенхэм”дан 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Агар Хосеп Гвардиола бу ўйинда захира ўриндиғида қолиб кетган ўйинчилардан бирига ишонч билдирганда эди, учрашув натижаси умуман бошқача бўларди.
Дастлабки турда “Вулверхэмптон” майдонидан 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган “Сити” ўз мухлислари кўз ўнгидаги илк учрашувини жуда яхши кайфиятда бошлади. Лекин “Тоттенхэм” ҳам янги мавсумда олдига жиддий мақсадларни қўйганини намойиш қила олди.
Баҳснинг 35-дақиқасида Бреннан Жонсон меҳмонларни ҳисобда олиб чиққан бўлса, биринчи бўлим тугаши арафасида дарвозабон Жеймс Траффорднинг қўпол хатосидан фойдаланган Жоау Пальинья иккинчи тўпни киритиб, учрашув тақдирини ҳал қилию қўйди.
Мағлубиятга сабаб бўлган бошқа омиллар қаторида ҳимоя марказида ўйнаган Рубен Диаш ва ўнг қанотни ҳимоя қилган Рико Льюиснинг ҳаракатлари жуда кўп танқидларга нишон бўлмоқда.
Ахир Хосеп Гвардиоланинг захира ўриндиғида бу икки ҳимоячининг исталган бирини ўрнини боса оладиган футболчи бор эди, бироқ бош мураббий унинг хизматидан фойдаланишни истамади.
Гап Абдуқодир Ҳусанов ҳақида кетмоқда. “Тоттенхэм” билан учрашувда захирага михланган бу ҳимоячига “бўрилар”га қарши аввалги баҳсда саккиз дақиқа ўйнан имкони берилганди.
Рубен Диаш анча тажрибали ўйинчи бўлишига қарамай, “Тоттенхэм”га қарши баҳсда тезлиги етишмагани “шаҳарликлар” учун энг катта муаммолардан бири бўлди. Ҳусанов тўп билан ишлашда худди Диашда бўлган сифатларга эга, аммо тезлиги анча юқори ва баланд чизиқли ҳимоя учун идеал тарзда мос тушади.
Учрашувда ҳимоя чизиғини баланд тутиш ва бу ишни тезлиги паст марказий ҳимоячиларга топшириш Хосеп Гвардиола энг катта фожеаси сифатида таъкидлаб келинади. Агар Пеп Абдуқодир Ҳусановга имконият берганида ўзбек футболчиси муаммонинг яхши ечими бўла оларди.
Бундан ташқари, Абдуқодир Ҳусанов Рико Льюис жуда катта қийинчиликларга дуч келаётган ўнг қанот ҳимоячиси вазифаларини яхшироқ уддалаши аниқ.
Бу мағлубиятнинг биргина ижобий томонини кўриш мумкин. “Сити” ҳали ёзги трансферлар ойнаси ёпилмай туриб, таркибда муаммо борлигини билиб олди. Гвардиола ихтиёрида йиғилиб қолган масалаларни ёпиш учун бир ҳафта атрофида вақт бор.
Ечимини кутаётган камчиликлар эса, қуйидагилардан иборат:
Жеймс Траффорд – иқтидорли дарвозабн, лекин юқори даражадаги ўйинларга тайёр эмас экан. Жамоага Жанлуижи Доннаруммани олиб келиш яхши ечим бўлади.
Райан Айт-Нури – бу ўйинчининг жароҳат олгани чап қанот ҳимоясида янги муаммоларни келтириб чиқаради.
Абдуқодир Ҳусанов – агар мураббийлар штаби уни ўнг қанот ҳимоясида ўйнатмайдиган бўлса, Хосеп Гвардиола ва спорт директори Уго Виана тезроқ бу позицияга янги ўйинчи топиши талаб этилади.
Жамоа чап қанотни янги ҳужумкор футболчи билан кучайтириши мақсадга мувофиқ. Бу позицияга “Реал”да кетмоқчи бўлиб юрган Родриго мос тушади.
Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, агар Хосеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг тезлиги ва техникаси каби кучли хусусиятларига қарамай, уни мунтазам ўйнатмас экан, жамоанинг ҳимоя тузилмасини тубдан қайта кўриб чиқиш ва ўзгартиришига тўғри келади. Бу ҳолат муҳим учрашувларда мағлубиятга сабаб бўлмоқда. “Тоттенхэм” билан ўйин мавсум бошидаёқ “шаҳарликлар” учун огоҳлик қўнғироғи бўлиши лозим, - деб ёзмоқда manchestercity.news портали эксперти Жузеппе Лабелларте.
Гвардиола, Ҳусановдан воз кечиб, катта хато қилдинг!
Ҳусанов ўйнаган учрашувда Гвардиола нималар ёқмаганини айтди!
Ҳусанов бўйича Гвардиола янги режа тузиб қўйди
Фикрлар