Алонсо бўлиб ўтган ўйиндаги хатолар ва келаси учрашув ҳақида гапирди

CHERY AUTO

"Реал Мадрид" мураббийи Хаби Алонсо "Овьедо"га қарши беллашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди ва мазкур тўқнашув ҳамда бўлажак ўйинлар ҳақида гапирди: 

Tecno

"Ғалабани ўйин нуқтаи назаридан таҳлил қилаяпман. Биринчи бўлимда тўп билан ишлашда ажойиб суръатга эришдик, устунлик қилдик, аммо "Овьедо"нинг зич ҳимояси туфайли қийинчиликлар юзага келди. Шундай давом эттиришимиз кераклигини билардик.

Иккинчи бўлимда бироз секинлашдик, темпни сақлаб қолиш қийин бўлди, бироқ ҳимоямиз туфайли тўпни эгаллаб, тезда ҳужумга ўтдик ва иккита гол бизга хотиржамлик бағишлади.

Ўйин жуда яхлит бўлганидан мамнунман. Винисиус унга аъло даражада қўшилди, ҳал қилувчи омил бўлди ва мен бундан хурсандман. Бизга ҳамма керак - ўйинни бошлайдиган футболчилар ҳам, захирадан майдонга тушадиганлар ҳам. Олдинда барча учун кўплаб ўйинлар бор.

Барча ўйинчилар ўзларини муҳим ҳис қилишлари ва ўйинни бошлашга, захирадан майдонга тушишга ёки кейинги ўйинда иштирок этишга тайёр бўлишлари муҳим. Бу жамоанинг барқарорлиги учун муҳим - алоҳида ўйинчилар учун эмас, балки бутун жамоа учун. Бугунги ўйин биз ривожланишда давом этаётганимизни кўрсатмоқда. 

Бугун биз катта бўлдик ва шу йўналишда давом этишни хоҳлаймиз. Энди танаффусдан олдин "Мальорка" билан бўладиган ўйинга тайёргарлик кўришга киришамиз.

Жамоамизда йигирмадан ортиқ футболчи бор ва биз ҳар бирининг энг яхши жиҳатларини юзага чиқаришни истаймиз. Баъзида ўйинни бошлаш муҳим, баъзида эса бир неча дақиқа ўйнаб, сезиларли таъсир кўрсатиш керак. Менинг мақсадим - ҳар бир ўйинчи ўз ҳиссасини қўшиши ва ўзини жамоанинг муҳим аъзоси деб ҳис этишидир", - деди мадридриклар бош мураббийи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!