Сон МЛС клуби билан келишиб олганми?

CHERY AUTO

33 ёшли Сон Хён Мин "Тоттенхэм" жамоасини тарк этаётганини эълон қилди. У 2015 йилдан буён клуб шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

Tecno

Журналист Бен Жейкобс тарқатган маълумотга кўра, Жанубий Корея терма жамоаси сардори МЛСнинг "Лос-Анжелес" клуби сафига ўтиши мумкин. Томонлар трансфер бўйича музокара олиб бормоқда. Айни пайтда келишув 20 миллион доллар (15 миллион фунт) атрофида баҳоланмоқда.

"Тоттенхэм" клуби бу футболчи учун аввалроқ Саудия клубларидан 30 миллион фунт талаб қилган, ҳозир esa 26 миллион доллар (20 миллион фунт) олишни мақсад қилган.

Маълумотларга кўра, "Лос-Анжелес" Сон билан шахсий шартнома борасида деярли келишиб бўлган. Футболчи клубга ўтишга розилик берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!