"Сўғдиёна"нинг "Пахтакор"га қарши статистикаси қандай?

  • 25 август, 2024, 14:04
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлиганинг 17-тур ўйинида "Пахтакор" Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади.

Tecno

Миллий чемпионатлар доирасида ўзаро 57 учрашув бўлиб ўтган. 43 беллашувда "Шерлар" ғалабага эришган бўлса, 7 та ўйинда дуранг қайд этилган ва 7 баҳсда рақибнинг ғалабаси қайд этилган. 134 гол урган "Шерлар" ўз дарвозасидан 47 тўп ўтказиб юборишган.

"Пахтакор"нинг энг йирик ғалабалари 6:1 ва 5:0 ҳисобларида кузатилган. Жиззахдаги ўйинларнинг 18 тасида "Пахтакор" муваффақиятга эришган. Беш марта мезбонларнинг қўли баланд келган ва беш бор дуранг натижа қайд этилган.

"Сўғдиёна" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 26 август, душанба куни соат 19:00 да "Сўғдиёна" стадионида бошланади.

"Пахтакор" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!