"Сўғдиёна"дан кетган Шоаҳмедовга Малайзиянинг қайси клублари қизиқаётганди?

  • 02 Jan 19:07
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Тажрибали  футболчи Санжар Шоаҳмедов “Сўғдиёна”ни тарк этди. Унинг олдида аниқ таклифлар бор. Шунингдек, Малайзия томонлардан ҳам унга жиддий чорловлар бор.

Tecno

Шоаҳмедовнинг Sports.uz сайти журналисти Шуҳратбек Жўраевга берган интервьюсида Малайзиянинг “Теренгану” ҳамда “Кедах” клубларидан 100 фоизли таклифлар бўлганини айтди.

Санжар 2019 ва 2020 йилги мавсумларда “Теренгану” шарафини муносиб ҳимоя қилган. Шунинг учун уни яна Малайзияга чорлашмоқда. Бироқ футболчи Суперлигада қолишни афзал кўряпти.  

Санжар Шоаҳмедов: "Малайзиядан 100 фоизли таклифлар борлиги учун у ерга кетиш ҳақида ўйлаётгандим, аммо энди бу фикримдан қайтдим"

Comments

You must be logged in to commet!