Собиқ президент: Неймарнинг қайтишини Месси хоҳлайди, чунки...
"Барселона" клуби собиқ президенти Сандро Роселнинг сўзларига кўра, каталонияликлар албатта ПСЖ форварди Неймарни яна “Камп Ноу”га қайтаришади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.
“Неймар яна “Барселона” учун ўйнашига шубҳа қилмайман. Месси Неймарнинг яна жамоага қайтишини хоҳлаётганига ишонаман. Месси футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи. У жуда ақлли ва шунинг учун ҳам Неймар каби футболчилар у билан бирга ўйнашини ҳамда кўплаб совринлар қўлга киритишни хоҳлайди”, - дейди Росель.
27 ёшли Неймар 2014-2017 йилларда “Барселона” сафида тўп сурган ва кейин 222 млн евро эвазига ПСЖга сотиб юборилган эди.



Фикрлар