
Слот трансферлар учун сарфланаётган пулларни қандай қилиб қопланаётганини тушунтирди
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот ёзги трансферлар борасида фикр билдирди.
"Ҳақиқатдан ҳам кўп харажат қиляпмиз. Лекин агар харажат қилсак, пулнинг бир қисмини қайтаришимиз керак. Ўтган ёзда биз Кьезани харид қилдик, лекин 3–4 футболчини сотиб, катта фойда олдик. Охирги 5–6 йилда "Ливерпуль" Куанса, Александер-Арнольд, Келлехер, Диас каби футболчиларни сотганми?
Агар яхшилаб қаралса, биз фақат харажат қилмадик, яхши даромад ҳам топдик" — деди Слот "The Athletic" нашрига.
Transfermarkt маълумотларига кўра, мерсесайдликлар жорий ёзда трансферларга 308 миллион евро сарфлаган, сотувлардан эса 133 миллион евро ишлаб топган.
Фикрлар