“Сити”нинг янги ўйинчиси жамоа ҳақида нималар деди?

  • 10 август, 09:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити”нинг ёзги трансферлари доирасида жамоага олиб келинган нидерландиялик ярим ҳимоячи Тижани Рейдерс “шаҳарликлар”нинг мавсумолди йиғинларидаги машғулотлари ҳақида фикр билдирди.

Tecno

- Биз тўпни назорат қилиш бўйича кўп ишладик. Шунингдек, паст блок билан ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйнаш усулларини ўзлаштирдик.

Бундан ташқари, машғулотларда тўп йўқотилганда қандай реакция қилиш, тўпни тезроқ қайтариб олиш, ўйинни бошқариш бўйича кўникмаларимизни ривожлантиришга эътибор қаратдик, - деди Тижани Рейндерс.

27 ёшли Рейндерс Нидерландия футболининг энг истеъдодли тарбияланувчиларидан ҳисобланади. Ўз юртида бир неча йил маҳорат оширган ярим ҳимоячи 2023-2025 йиллар  давомида “Милан” шарафини ҳимоя қилди.

“Манчестер Сити” бу ўйинчини 55 миллион еврога трансфер қилиб, у билан 2030 йилнинг 30 июнигача давом этадиган шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!