"Сити"нинг тажрибали футболчиси қишда жамоани тарк этиши мумкин

  • 13 сентябрь, 10:53
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бернарду Силва кейинги трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, португалиялик ярим ҳимоячи "Бенфика" клубининг қизиқиш доирасига тушган. "Шаҳарликлар" аллақачон Португалия жамоасига ўйинчи билан музокара олиб боришга рухсат берган. Трансфер январь ойида амалга ошиши мумкин.

Tecno

Бернарду Силва 2017 йилда Франциянинг "Монако" клубидан "Манчестер Сити"га ўтган эди. Футболчи Англияда жами 410 та ўйин ўтказиб, 72 та гол урган ва 73 та голли узатма берган. "Transfermarkt" портали 31 ёшли ярим ҳимоячини 38 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!