
“Сити”га 170 миллион еврога суперфутболчини беришмади! Савдо 250 миллион фунтдан бошланади
“Челси” жаҳон футболи тарихида энг катта трансферга сабабчи бўлмоқчи. “Аристократлар” етакчиси Коул Палмер учун “Манчестер Сити” таклиф қилган 170 миллион евро камлик қилди.
Лондон клуби раҳбарияти Палмерни қўлга киритмоқчи бўлган клублар камида 250 миллион фунт (338,5 миллион евро) таклиф билан мурожаат қилиши лозимлигини уқтириб қўйди.
Қизиғи шундаки, 23 ёшли футболчи аслида “Манчестер Сити” тарбияланувчиси ҳисоблагади. Ҳужумкор футболчига Хосеп Гвардиола асосий таркибдан муқим жой топиб беролмагач, “шаҳарликлар”ни уни 2023 йилнинг ёзида 47 миллион евро эвазига “Челси”га сотиб юборган эди.
Янги жамоада Палмернинг янги қирралари очилиб кетди. Қисқа фурсатда “Челси” етакчисига айланган ўйинчини Европанинг гранд клублари сўрай бошлади.
“Челси” эса, уни фақат рекорд даражадаги суммага қўйиб юборишини таъкидлаяпти. Ҳозирча, жаҳон футболидаги рекорд трансфер 2017 йили қайд этилган. Ўшанда “Пари Сен-Жермен” бразилиялик юлдуз Неймар учун “Барселона”га 222 миллион евро тўлаган.
Фикрлар