“Сити” юлдузи жамоада қолишдан бош тортди

  • 19 Feb 07:07
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Бернарду Силва келажаги бўйича муҳим қарорни қабул қилишига тўғри келмоқда.

Tecno

Todofichajes нашри тарқатган ахборотга кўра, 30 ёшли португалиялик ўйинчи “шаҳарликлар” билан ҳамкорликни узайтиришга кўнмади.

“Манчестер Сити” бу ўйинчини 2017 йили “Монако”дан олиб келан эди. Шундан бери жамоада асосий фигуралардан ҳисобланган Бернарду Силва энди ўз кучини бошқа клубларда синаб кўрмоқчи.

Силванинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этади. Агар у клубда қолишга кўнмаса, “шаҳарликлар” уни мавсум якунланганидан кейин сотиб юборишига тўғри келади.

Transfermarkt портали яқин ўтмишда нархи 100 миллион евро бўлган футболчини айни пайтда 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!
Urolov Sharif
20/02/2025 09:43
Бернардони ёши утаяпти. Сити жамоани ёшартиришни амалда бошлаб юборди. Бернарда кетмайман деганда хам шижоатли ёшлар урнини тортиб олар эди