“Сити” юлдузи ҳақида ёлғон хабар тарқатишди

  • 11 May 10:39
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйне чемпионат тугаши билан клубни тарк этиши кераклиги анча олдин эълон қилинган эди.

Tecno

Айни пайтда Европа, АҚШ ва Саудия Арабистонининг бир неча клублари бельгиялик юлдузни ҳамкорликка чорламоқда.

Яқинда Англия Премьер-лигасида муддатидан олдин чемпионликка эришган “Ливерпуль” Кевин де Брюйнени ўз сафига қўшиб олишга яқин тургани ҳақида маълумотлар тарқатилганди.

Британиялик машҳур инсайдер Давид Орнштейн бу масалага ойдинлик киритиб, бу хабарларнинг бари ёлғон эканини таъкидлади.

Орнштейннинг айтишича, “Ливерпуль” мутасаддиларининг  келаси ой 34 ёшга тўладиган футболчини ўз таркибига қўшиб олиш мақсади йўқ. Улар лойиҳага истеъдодли ёш ўйинчиларни жалб қилишни маъқул кўрмоқда.

 

Comments

You must be logged in to commet!