
“Сити” Кевин де Брюйнега қайси жамоага ўтишни айтди
“Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйненинг клуб билан шартномаси ёзда якунига етади ва бельгиялик футболчи жамоадан кетиш бўйича якуний қарорга келиб бўлган.
The Telegraph нашрининг маълум қилишича, “Манчестер Сити” хўжайинлари 33 ёшли ўйинчининг бегона жамоага ўтиб кетишини истамаяпти. Улар Кевинги бир неча клубга, хусусан, “Манчестер Сити”га эгалик қилувчи City Football Group холдингига қарашли жамоалардан бирига ўтишни тавсия қилмоқда.
Мазкур холдинг бир неча мамлакатда ўз жамоасига эга. Айрим манбалар Кевин де Брюйне АҚШга кетмоқчи эканини ёзмоқда. Бу ҳолатда у City Football Group таркибига кирувчи “Нью-Йорк Сити” клубини танлаши мумкин.
Қолаверса, бу қудратли ташкилот “Мельбурн Сити” (Австралия), “Жирона” (Испания), “Труа” (Франция), “Мумбай Сити” (Ҳиндистон) каби бир неча жамоаларга ҳам эгалик қилади.
Comments