
“Сити” келажак учун иккита универсал ўйинчи олди
“Манчестер Сити” келажак учун икки нафар 16 ёшли ўйинчини жамоага қўшиб олди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар тарқатди.
Манчестерликлар “Тоттенхэм”дан Декстер Оливер ва “Астон Вилла”дан Фредди Лорини олди.
Декстер Оливер марказий ярим ҳимоячи ва ҳужумкор футболчи позицияларида ўйнайди. Экспертлар унинг техникасини юқори баҳоламоқда.
Фредди Лорининг асосий ампуласи марказий ҳимоячи. Шунга қарамай, бу иқтидор эгаси ярим ҳимояда ҳам ишончли ҳаракат қила олади.
“Манчестер Сити” тизимидаги мураббийлар бу футболчиларни яқин келажакда маҳоратли ўйинчиларга айлантиришга ҳаракат қилади.
Фикрлар