Симеоне Мессисиз "Барселона" ҳақида гапирди

  • 7 январь, 2023, 21:00
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Диего Симеоне Лионель Мессининг кетиши "Барселона"га қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди. 

- Мессисиз "Барса" ёмонлашдими? 

"Месси қаерда бўлмасин, терма жамоада, хоҳ "Барселона"да ёки ҳозирги жамоасида, ҳамиша ҳал қилувчи роль ўйнайди. Леода бор хусусиятлар билан ғалаба қозониш эҳтимоли кўпроқ. 

Мен Марадона билан жаҳон чемпионатида ўйнаган пайтим, бизнинг мағлуб бўлишимиз қийиндек туюларди. Агар сизда энг яхши футболчи бўлса, ғалаба қозониш осонроқ", - деди "Атлетико" бош мураббийи.  


Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!