
Симеоне Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олдидан турнир ҳақида гапирди
Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне бир неча кундан сўнг бошланадиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Бу мусобақада Испания номидан иштирок этиш — биз учун катта шараф. Биз имконимиздан келиб чиққан ҳолда, барча нарсани қиламиз. Бу мусобақа мухлислар учун жуда ҳаяжонли ва томошабоп бўлади. Биз учун эса яна бир муҳим тажриба бўлади" — деди аргентиналик мутахассис.
"Атлетико" гуруҳ босқичида қуйидаги клубларга қарши майдонга тушади:
ПСЖ (Франция)
Ботафого (Бразилия)
Сиэтл Саундерс (АҚШ)
Симеоне шогирдлари мусобақадаги илк ўйинида 15 июнь, якшанба куни ПСЖга қарши ўтказади.
Фикрлар