Симеоне футболчи танлашни билади

  • 22 июнь, 2020, 22:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мёнхенгладбахнинг “Боруссия”сида тўп сураётган Денис Закария ёзда Испания Ла Лигасига кўчиб ўтади.

Tecno

23 ёшли футболчининг ишончли ва барқарор ўйини “Атлетико” устози Диего Симеонега маъқул келди. “Атлетико” Европанинг гранд клублари назарига тушган Томас Партини ёзда жамоада ушлаб қола олмайди. Ганалик ярим ҳимоячи учун “Арсенала”, ПСЖ, “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” 50 миллион евро бадал пулини тўлашга тайёр.

Симеоне Партини ўрнига айнан Закарияни олиб келмоқчи. Бу футболчи Бундеслигада жами 84 та ўйин ўтказиб, саккизта гол ва 4 та ассист муаллифи бўлди.

1578394971_zakar1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!