Умид фақат Ҳусановдан! “Сити” муаммолар гирдобида...

  • 10 сентябрь, 21:29
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия футболи мухлислари, таҳлилчилари, мутахассислари халқаро танаффус тугаши ва Премьер-лиганинг қайноқ баҳслари бошланишини интизорлик билан кутмоқда.

Tecno

Премьер-лиганинг тўртинчи туридан ўрин олган учрашувлар орасида кўпчиликни Манчестер дербиси қизиқтираётгани сир эмас.

Битта ғалабадан кейин кетма-кет икки марта мағлубият аламини тотиб кўрган “Манчестер Сити” футболчилари  “Этиҳад” стадиони мезбонлик қиладиган мураккаб ва ўта муҳим учрашувда “Юнайтед”даги ҳамкасбларини қабул қилади.

Ўз навбатида, Рубен Аморим шогирдларининг натижаси ҳам ҳавас қиларли эмас. “Манчестер Юнайтед” дастлабки учта тур уч хил натижа қайд этиб, фақатгина охирги ўйинда ғалаба қозона олди холос.

Бўлажак уучрашувни таҳлил қилаётган экспертлар халқаро танаффус даврида ҳар икки жамоада жароҳат олганларнинг кўплигини эътибор қаратди. Хусусан, Буюк Британиянинг энг нуфузли манбаси – mirror.co.uk нашри бу борада ўз мақоласини эълон қилди.

Sports.uz портали ушбу таҳлилда қаламга олинган айрим маълумотларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

- Манчестернинг ҳар икки клубида келаётган якшанба бўладиган дерби олдидан жароҳатларга боғлиқ муаммолар бор. Бу баҳс халқаро танаффусдан кейин илк ўйин бўлади. Ўз мамлакатлари терма жамоаларига чақиртирилган футболчилар секин-аста клубларига қайтиб, бўлажак учрашувларга тайёрланмоқда.

Лекин “Этиҳад”да бўладиган тўқнашув олдидан умумий ҳисобда ҳар икки жамоани қўшиб ҳисоблаганда, 13 нафар футболчи дербини ўтказиб юбориши мумкин.

“Манчестер Сити”да вазият мураккаброқ. Жароҳат олганларга оид маълумотлар билан танишинг:

Умар Мармуш – Мисрнинг Буркино-Фасога қарши учрашувида тиззасини шикастлаб олди ва 9-дақиқадаёқ майдонни тарк этди. Ҳужумчи дербини аниқ ўтказиб юборади. Манчестерга келиши билан қўшимча тиббий текширувлардан ўтказилади.

Райан Шерки – ёзда “Сити”га қабул қилинган ярим ҳимоячи сонидан олган жароҳати туфайли икки ой даволанишига тўғри келади.

Фил Фоден ва  Савиньо – икки ҳужумкор футболчи Премьер-лиганинг аввалги турида “Брайтон”га қарши учрашувни ўтказиб юборди. Уларнинг аҳволи ҳақидаги якуний маълумотни Хосеп Гвардиола дерби олдидан ташкил этиладиган матбуот анжуманида беради.

Матео Ковачич ва Кэлвин Филлипс –  ҳамон узоқ муддатга сафдан чиққан ўйинчилар рўйхатида қолмоқда.

Жон Стоунз – дербида қатнашиши даргумон. Тажрибали ҳимоячи жароҳати туфайли Англия терма жамоаси йиғинидан қайтариб юборилган.

Абдуқодир Ҳусанов – “Брайтон” билан учрашув охирида жароҳат олган ҳимоячи Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига бормади ва жароҳатини даволади. Муҳим учрашув олдидан сафга қайтиш эҳтимоли жуда катта.

Йошко Гвардиол – бу мавсум бирор маротаба майдонга тушмади ва ўйинга тайёр эмас.

“Манчестер Юнайтед”нинг йўқотишлари у қадар қўрқинчли эмас. Рубен Аморимда таркиб танлашда турли вариантлар етарли.

Лисандро Мартинес – тиззасидан олган жароҳатидан тикланмоқда.

Диогу Далот – мушакларида оғриқ сезгани учун Португалия терма жамоаси йиғинини эрта тарк этди. Дербида иштирок эта олмаслиги айтиляпти.

Мэйсон Маунт ва Матеус Кунья –  аввалги турда “Бёрнли” билан ўйинда шикастланган. Рубен Аморим бўлажак учрашувда уларни майдонга тушишини кутмоқда. Кунья ижтимоий тармоқларда машғулотларга киришганини кўрсатди, - деб ёзди mirror.co.uk нашри журналисти Феликс Кейт.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” учрашуви 14 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.

Ҳусанов – терма жамоада!

Ҳусанов Холандни “Реал”га кузатиб қўяди...

Мбаппе Ҳусановнинг жамоасини тилга олди

Гвардиола Ҳусанов ёрдамида Аморимга сюрприз тайёрлаяпти!

Холанд автобусга урилди

Ҳусановни танқид қилишди: “Ўйламай ўйнаяпти!”

Тезкор: Ҳусановнинг аҳволи бўйича маълумот чиқди!

Ҳусановда айб йўқ!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!