Симеоне "Атлетико"га "Лестер"дан футболчи олиб келмоқчи

  • 16 август, 2019, 16:56
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Лестер" ярим ҳимоячиси Вилфред Ндиди "Атлетико" Мадриднинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Tecno

Берилган маълумотларга қараганда 22 ёшли нигериялик футболчига шахсан “матрасчилар” устози Диего Симеоне қизиқиш билдирмоқда. Гап шундаки, аргентиналик мутахассис Ндидини яқинда “Манчестер Сити”га сотиб юборилган Родрига муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, Ндиди ўтган мавсум “Лестер” сафида жами 40та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфер нархи эса 35 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!