Шу икки юлдуз аниқ кетади

CHERY AUTO

“Челси” таркибидаги ўзгаришлар давом этади. Таниқли инсайдер Фабрицио Романо ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунга қадар яна икки нафар машҳур ўйинчи “аристократлар” сафини тарк этишини маълум қилди.

Tecno

Манбага кўра, “Челси”нинг кучли ҳужумчиларидан Николас Жексон ва Кристофер Нкунку янги мавсумни бошқа клубда ўтказиши кутилмоқда.

Фабрицио Романо ҳамкорлик бекор қилиш бўйича клуб ҳар икки ўйинчи ва уларнинг агентлари билан ўзаро бир қарорга келиб бўлган.

Айни пайтда айниқса Жексоннинг бозори “қайнаяпти”. Унга “Ньюкасл” ва А Сериянинг қатор клублар оғиз солмоқда. Агар “Тоттенхэм” тез орада Ришарлисонни сотиб юборса, “шпорлар” ҳам Жексон учун курашга қўшилади.

“Челси”да ҳужумкор футболчилар кўпайиб кетди. Ёзда клуб ўз сафига форвардлардан Лиам Делап (“Ипсвич”) ва Жоао Педрони (“Брайтон”), қанот ҳужумчиларидан Жейми Гиттенс (“Боруссия Дортмунд”)  ва Эстеваони (“Палмейрас”) қўшиб олди.

Таркибга мавсумни “Арсенал” ва “Эвертон”да ўтказган Раҳим Стерлинг ва Армандо Бройя каби ҳужумкор ўйинчилар тўлдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!