Шон О'Мэлли: "Умар Нурмагомедовнинг ортида кучли жамоа турибди"

  • 4 ноябрь, 20:49
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Америкалик UFC жангчиси Шон О'Мэлли россиялик Умар Нурмагомедов ҳақида илиқ фикр билдирди.

Tecno

“Умар жуда зўр жангчи. У "стойка" да ажойиб ҳаракат қилади. Техникаси кучли, зарбалари аниқ ва грэпплингда ҳам анчагина маҳоратга эга. Бундан ташқари, унинг ортида кучли жамоа турибди. Менимча, Нурмагомедов бизнинг вазн тоифамиздаги энг яхши жангчилардан бири, балки энг яхшисидир. Унинг кейинги рақиби ким, билмаймиз. Бироқ менга ҳам у каби жанг белгиланмаган. Шу боис...балки иккимиз октагонда учрашармиз”, — дея америкаликнинг сўзларини келтирди "Red Corner MMA".

Эслатиб ўтамиз, О'Мэлли "UFC 316" турнирида Мераб Двалишвилига қарши реванш ўтказиб, 3-раундда сабмишн эвазига мағлуб бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!