
Шон O'Мэлли: "Ислом Махачевни ярим ўрта вазнда кўрганимдан ҳайратдаман"
UFC cобиқ чемпиони Шон O'Мэлли промоушен юлдузи Ислом Махачевнинг ярим ўрта вазндаги имкониятлари ҳақида гапирди.
"Жек Делла Маддалена Белал Муҳаммадга қарши ажойиб жанг намойиш қилди. Тўғриси, Исломни бу вазнда кўрганимдан ҳайратдаман. Менимча, у габарит жиҳатдан ҳам кичик эмас" - деди америкалик "Shak ММА" You Tube каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC бош директори Дана Уайт шу йилнинг иккинчи ярмида Махачев австралиялик Жек Маддалена билан ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик учун жанг ўтказишини маълум қилганди.
Фикрлар