
Шомуродовга ким устозлик қилади? "Рома" янги бош мураббий билан келишувга яқин
"Аталанта"нинг амалдаги бош мураббийси Жан Пьеро Гасперини мураббийлик фаолиятини "Рома"да давом эттиради. Бу ҳақда журналист Себастян Сарно маълум қилди.
Манбанинг хабар беришича, "Рома" Гасперини билан келишувга жуда яқин, томонлар доимий мулоқотда. Таъкидланишича, оммавий ахборот воситаларида тилга олинган бошқа барча номзодлар ҳақидаги маълумотлар ишончли эмас.
Гасперини "Аталанта"ни 2016 йилдан бери бошқариб келмоқда. 67 ёшли италиялик мутахассиснинг шартномаси жорий мавсум якунида тугайди. 37-тур якунига кўра, "Аталанта" 74 очко билан А Серия турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. "Рома" эса 66 очко тўплаб, бешинчи поғонада жойлашган.
Фикрлар