
Шомуродов қайси машҳур клубларга гол урган?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва етакчиси Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг бешинчи турида “Бешиктош” дарвозасини ишғол қилиб, “Истанбул Башакшеҳир”даги голлари ҳисобини очди.
Sports.uz портали 30 ёшли ҳужумчимизнинг хориж клублари сафида Европанинг қайси клублари дарвозасига тўп киритганини ҳисоблаб чиқди. Шомуродов дарвозасини ишғол қилган клублар орасида жаҳонга машҳур топ-жамоалар ҳам бор.
Ўзбекистонда “Машъал” ва “Бунёдкор” жамоалари шарафини ҳимоя қилган Элдор 2017 йилнинг ёзида Россия Премьер-лигаси вакили “Ростов”га кўчиб ўтди. Transfermarkt портали келишув суммаси 300 минг еврони ташкил қилгани қайд этилган.
“РОСТОВ”
“Ростов” сафида умумий 91 та ўйин ўтказган ҳамюртимиз жами 18 та гол, 12 та ассист муаллифи бўлди ва олти марта огоҳлантириш олди.
Элдор РПЛдаги фаолияти давомида қуйидаги жамоаларга гол урган:
“Тосно”, “Краснодар” ва “Локомотив”га 2 тадан, “Спартак Москва”, “Оренбург”, “Арсенал Тула”, “Урал”, “Крилья Советов”, “Рубин”, “Тамбов”, “динамо Москва” ва “Ахмат”га биттадан тўп киритган.
Россия кубогида “Сизрань-2003” жамоаси дарвозасини ишғол қилган.
Европа Лигаси саралаш турнирида Исроилнинг “МАккаби Хайфа” жамоаси дарвозабонини ожиз қолдирган.
“ЖЕНОА”
Шомуродов 2020 йилнинг октябрида Италиянинг энг қадимий жамоаси “Женоа”га кўчиб ўтди. Бу трансфер генуяликлар учун умумий ҳисобда 9,5 миллион еврога тушди. Бир мавсумда давомида ҳамбютимиз 32 та учрашувда саккизта гол урди ва иккита голли пас узатди, бир марта сариқ карточка олди.
Элдор А Серияда қуйидаги жамоаларга гол урди:
“Парма”, “Сассуоло”, “Верона”, “Специя”, “Лацио”, “Кальяри”га биттадан тўп киритган ҳамюртимиз “Аталанта” дарвозабонини икки бор жазолади.
“РОМА”
Рим клуби А Серияда янги пайдо бўлган тўпурарни олиш учун “Женоа”га умумий ҳисобда 19,6 миллион евро тўлашига тўғри келди. Аммо ўзбек футболчиси Жозе Моуриньо қўл остида бор маҳоратини кўрсатиши учун етарли даражада имкониятга эга бўлмади.
Кейинчалик пойтахт клубида Даниэле де Росси, Иван Юрич ва Клаудио Раньери билан ишлаган Элдор Шомуродов барибир юқори даражада ўйнай олишини исботлади. Бунда охирги йили жамоани бошқарган Клаудио Раньерининг ишончи катта роль ўйнади.
Шомуродов “Рома”да жами 85 та учрашувда 13 та гол, 11 та ассист муаллифи бўлди ва беш бор ҳакамлар томонидан огоҳлантирилди.
Ўзбек ҳужумчиси А Серияда “Венеция”га иккита, “Сампдория”, “Эмполи”, “Монца”, “Ювентус”, “Верона”га биттадан гол урган.
Италия кубогида “Лечче” ва “Сампдория” дарвозасига бир мартадан йўл топган.
Европа лигасида турли йилларда Болгариянинг “Лудогорец”, Германиянинг “Айнтрахт Франкфурт” ва Испаниянинг “Атлетик Бильбао” жамоаларига биттадан тўп киритди.
Конференциялар лигаси саралашида “Трабзонспор” дарвозасини ишғол қилди ва илк бор ўтказилган турнирда “Рома” сафида ғолиб чиқди.
“СПЕЦИЯ”
Шомуродов Рим клубида ўйин амалиётисиз қолиб кетганидан кейин мавсумнинг иккинчи ярмини ижарада ўтказди. 2023 йил бошида “Специя”га йўл олган ҳужумчимиз жами 16 та учрашувда битта гол урди, иккита самарали пас узатди ва икки бор огоҳлантирди.
А Серияда Шомуродов “Салернитана” дарвозасига йўл топа олди холос.
“КАЛЬЯРИ”
2023-2024 йилги мавсумда “Рома” Элдор Шомуродовни “Кальяри”га ижарага жўнатди. Тажрибали мураббий Клаудио Раньери қўл остида ўйнаган ўзбек ҳужумчиси жамоани А Серияда олиб қолишга ҳисса қўшди.
Шомуродов сардинияликлар жамоасида 24 та ўйинда учтадан гол ва ассист қайд этди, бир бор сариқ карточка олди.
А Серияда Элдор “Салернитана”га иккита ва “Интер”га битта гол урди.
“ИСТАНБУЛ БАШАКШЕҲИР”
“Рома” 2025 йилнинг ёзида ўзбекистонлик легионерни яна ижарага жўнатди. Бу сафар Италиядан ташқарига. Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби Шомуродовни кейинчалик тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи билан бир мавсум учун 3 миллион евро тўлаб, ижарага олди.
Шомуродов янги клуби таркибида Конференциялар лигаси саралаш турнирида олтита учрашувда фақатгина битта ассист қайд этди.
Туркия Суперлигасида эса, учинчи учрашувидаёқ гол урди. Элдор янги жамоасидаги илк тўпини мамлакатнинг машҳур клубларидан бири “Башакшеҳир” дарвозасига киритди.
Ҳусанов Гвардиолани лол қолдирди...
“Манчестер Юнайтед” юлдузларини ўтказмаган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Comments