Шомуродов: Мендан қочиб юрибсанми?

CHERY AUTO

Асли миллати ўзбек бўлган Қозоғистон миллий терма жамоаси етакчиси Бахтиёр Зайнутдинов ўзбек футболчилари билан дўстона муносабатга эга.

Tecno

“Тараз” клуби тарбияланувчиси бўлган Бахтиёр Қозоғистонда “Астана” жамоасида ҳам тўп тепган.  2019 йили иқтидорли ҳимоячини Россия Премьер-лигасининг “Ростов” клуби 115 минг евро миқдорига ўз сафига қўшиб олди.

Бу пайтга келиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Ростов”нинг етакчиларидан бирига айланиб бўлган эди. Шу тариқа, икки қўшни мамлакат вакиллари Россия Премьер-лигасида “Ростов” шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Бир йилдан кейин Бахтиёр ва Элдорнинг йўллари айрилди. Қозоғистонлик ҳимоячи 2 миллион евро эвазига Россиянинг энг қудратли клубларидан ЦСКА сафига кўчиб ўтди. Элдор Шомуродов эса, Италиянинг энг қадимий жамоаси “Женоа” ўйинчисига айланди.

Кейинроқ, Бахтиёр ҳам Европада кучайиб бораётган Туркия Суперлигасига келди. 2023 йилнинг августида “Бешиктош” 4,5 миллион евро эвазига Зайнутдиновни ўз таркибига қўшиб олди. Бахтиёр Истанбулга йўл олишидан бир неча кун аввал Ўзбекистон миллий терма жамоасининг яна бир вакили Аббосбек Файзуллаев “Пахтакор”дан ЦСКАга кўчиб ўтганди.

Ёш футболчимиз Москвадаги дастлабки кунларида Бахтиёр Зайнутдинов ўзига анча ёрдам берганини кейинги интервьюларида бир неча бор такрорлади.

Тақдирни ҳазилини қарангки, Элдор Шомуродов А Сериядаги қарийб беш йиллик фаолиятидан кейин Истанбулга кўчиб ўтди. Туркия Суперлигасида бешинчи ўринни эгаллаган “Истанбул Башакшеҳир” 30 ёшли ҳужумчимизни кейинчалик тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи билан “Рома”дан бир мавсумга ижарага олди.

Шу кунларда Бахтиёр Зайнутдинов Россияга қайтиб кетди. Москванинг “Динамо” клуби 27 ёшли футболчини 2,8 миллион евро эвазига “Бешиктош”дан трансфер қилди.

Қизиғи шундаки, Бахтиёр РПЛга қайтган паллада Аббосбек Файзуллаев Туркияга йўл олди. “Истанбул Башакшеҳир” 21 ёшли ҳужумкор футболчимизни ҳам ўз сафига чорлади.

Энди Элдор ҳам, Аббосбек ҳам Бахтиёр билан бир чемпионатда иштирок этолмайдиган бўлди.

“Башакшаҳир” таркибида дебютини нишонлаб бўлган Элдор Шомуродов “Динамо”га кўчиб ўтган дўсти Бахтиёр Зайнутдиновга мурожаат қилди.

- Биродарим, менда қочиб юрибсанми?, - леб ёзди Шомуродов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали Зайнутдиновга юзланиб.

Энди ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Туркия Суперлигасида “Башакшеҳир”га, Россия Премьер-лигасида “Динамо Москва”га мухлислик қилишлари мумкин. Дарҳақиқат, ўтган мавсум Россия жамоаларида рўйхатдан ўтган Аббосбек Файзуллаев, Рустам Ашурматов, Умарали Раҳмоналиев ва Шерзод Эсонов бошқа клубларга йўл олгани боис, Премьер-лигада бирорта ўзбекистонлик футболчи қолмади.

Энди бор эътибор Туркия Суперлигасига қаратилади...

Ҳусанов соғлиғини сунъий интеллект назорат қиляпти

Ҳусанов ҳам улар орасида! Гвардиола таркибга кирмайдиганлар ҳақида гапирди

Ҳусановга муҳим вазифа топширилади

Ҳусановнинг жойи ўзгаради

Ҳусановга жой борми? Гвардиола янги таркиб шакллантиряпти

“Реал” Ҳусановнинг жамоадоши учун икки юлдузини беради
Ҳусановнинг дўстини “Реал” олади!
Файзуллаев ЦСКАга “янги Месси”ни кашф қилиб кетди

Файзуллаев бу футболчилар орасида суперюлдузга айланади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!