Шомуродов иштирокидаги ўйин РПЛ тарихига кирди

BEPUL PROPAN

Россия чемпионати 25-турида "Ростов" "Краснодар" (1:1) билан дурангга имзо чекди.

Учрашув қўшиб берилган дақиқалар билан жами 111 дақиқа 15 секунд давом этди ва РПЛ тарихидаги энг узун давом этган ўйин сифатида қайд этилди.

Баҳсни асосий таркибда бошлаган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 59-дақиқада сариқ карточка олди ва уч дақиқадан сўнг захирага олинди.

Ушбу сариқ карточка Шомуродов учун мавсумдаги бешинчиси бўлди ва энди у "Ростов"нинг навбатдаги ўйинини ўтказиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!