Шомуродов 65 дақиқа ўйнаган ўйинда "Женоа" нохуш сериясига чек қўйди
Италия А Серияси 10-тур ўйинлари якунланди. Турнинг сўнгги учрашуви "Фиорентина" ва "Женоа" клублари ўртасида кечди. "Артемио Франки" стадионида бўлиб ўтган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугади.
Ҳисоб 89-дақиқада Марко Пьяца томонидан урилди. Бирга-бир вазиятга чиқиб борган футболчи дарвозабонга имконият қолдирмади. Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг саккизинчисида Никола Миленкович жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Эътиборли жиҳати, майдон эгалари 70-дақиқада ҳисобни очган эди. Бироқ видеотакрорларга мурожаат қилган ҳакам голни бекор қилди. "Женоа" дарвозасини ишғол этган Бонавентура гол уришидан бироз аввал қоида бузганди.
Шу тариқа, генуяликлар ички чемпионатда кетма-кет 4 ўйин давом этган мағлубиятли сериясига барҳам берди.
- 90+9'

Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.
- 90+8'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Фиорентина" ҳисобни тенглаштирди!
Жарима майдонида юзага келган палапартишликдан фойдаланган Никола Миленкович дарвозани ишғол этди.
- 90+6'

Узоқ масофадан берилган кучли зарбани "Женоа" посбони ушлаб олди.
- 90+5'

Ҳакамга эътироз билдирган Валеро огоҳлантирилди.
- 90+4'

Дестронинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 90+2'
"Женоа" бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда. Кейинчалик қарши ҳужумларда хавф туғдиришга ҳаракат қиляпти.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Женоа" ҳисобни очди!
Ҳимоячилардан қочиб, қулай позицияга чиқиб борган Пьяца дарвозабонга имконият қолдирмади.
- 88'

Узоқ масофадан берилган зарба Дестрога тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди. Ҳакам офсайд туфайли голни инобатга олмади.
- 87'
Пеллегринининг бу сафарги узатмасидан кейин ҳам иккинчи қаватдаги устунлик мезбонлар томонда бўлди.
- 86'
Бош билан йўлланган кучсиз зарбани "Женоа" посбони ушлаб олди.
- 85'
Мезбонлар яна бир стандартга эга бўлди. Марказга ошиилган тўпни яна ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 82'
Майдон эгалари ҳамон тўпни ўзларида ушлаб турибди. "Женоа" айтарли прессинг ҳам уюштира олмаяпти.
- 80'

Роландо Маран ҳам охирги ўзгаришларни амалга оширди: Скамакка ҳамда Радованович майдонни тарк этди. Улар ўрнига Дестро ва Бехрами ўйинни давом эттиради.
- 79'

Мезбонлар сафида ўзгариш: Влахович ва Рибери захирага олинди. Улар ўрнига Кутроне ҳамда Эйссерик ўйинга қўшилди.
- 77'

Амрабатнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 75'
Влаховичнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- 73'

Эрик Пульгарга нисбатан қоида бузган Пеллегрини огоҳлантирилди.
- 72'

Видеотакрорларни ўз кўзи билан кўргна ҳакам голни бекор қилди. Бонавентура позиция учун курашда рақибига нисбатан қўполлик ишлатган экан.
- 71'
Ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларига бироз аввал қўполлик ишлатилганлигини текширишни сўради.
- 70'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Фиорентина" ҳисобни очди!
Марказга узатилган тўпни Бонавентура бўш қолган дарвозага киритди. Ҳимоячилар унга қаршилик кўрсатишни уддалай олмади.
- 69'
"Фиорентина" ҳисобни очишга жуда яқин келди. Бироқ Влаховичнинг қулай позициядан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 67'
Меҳмонларда яна жарима майдонига мақсадсиз узатма ва яна дарвозабон тўпни осонликча ушлаб олмоқда.
- 65'

"Женоа" сафида ўзгариш: Элдор Шомуродов ўз ўрнини Марко Пьяцага бўшатиб берди.
- 63'

Марказга оширилган тўпни майдон эгалари узоқлаштирди. "Женоа" ҳужумда ҳеч нима қила олмаяпти.
- 62'
Жарима майдонига узатилган тўпни меҳмонлар майдон ташқарисида чиқариб юборди. Генуяликларда бурчак зарбаси.
- 60'

"Женоа" дарвозабони Маркеттига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 57'
Ўйин тизгини "Фиорентина" футболчилари томонда. Улар тинмай ҳужум уюштирмоқда.
- 55'
"Женоа"нинг қарши ҳужуми Элдорнинг муваффақиятсиз ҳаракат туфайли барбод бўлди.
- 53'
Бонавентуранинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 52'

Марказга узатилган тўп йўлига Шомуродов тўғаноқ бўлди. Майдон эгалари бурчак тўпини ўйинга киритади.
- 50'
Жарима майдони яқинида Лерагер рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. "Фиорентина"да яна бир стандарт юзага келди.
- 47'
Бўлимни мезбонлар ҳужум билан бошлади. Пессельянинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+2'

Танаффус!
- 45+2'

Қарши ҳужумга ўтаётган Амрабатни чалиб йиқитган Стураро огоҳлантирилди.
- 45+1'
Шомуродов бош билан зарба беришга ҳаракат қилди. Бироқ тўп сал баланддан ўтиб кетди.
- 45'

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Стураро узатган тўпга Скамакка зарба бера олмади. Камсонли имкониятлардан навбатдагиси кўкка совурилди.
- 44'

Шомуродов офсайдда қолиб кетди.
- 43'
Риберининг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 41'

Гастровили жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Бонавентура тўлдирди.
- 39'
"Фиорентина" фаол ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда. Бу сафар жарима майдонига узатилган тўпга интилган Влахович ва Маркетти тўқнашиб кетди.
- 37'

Бироз аввал жароҳат олган Сапата майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Паоло Гильеона ўйинни давом эттиради.
- 36'
Ён чизиқдан тўпни ўйинга киритган меҳмонлар дарҳол тўпни йўқотди. Умуман олганда, бундан ҳолат қайта-қайта такрорланяпти.
- 34'

Кристиан Сапатага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 33'
Скамакка жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ишонч билан унга ўрнидан туриши кераклигини айтди.
- 32'
Марказга оширилган тўпга Скамакка бироз ета олмади. Аксига олиб, Шомуродов ҳам тўп ўтишини кутмаган эди.
- 31'
Ҳимоячилар жарима майдони ичида Риберини ёлғиз қолдирди. Франциялик футболчининг зарбасига анқилик етишмади.
- 30'
Роландо Маран шогирдлари ҳимоядан шунчаки тўпни олдинга тепиб юбориш билан чиқмоқда. Бу ҳужум иккинчи темп билан давом этишига олиб келяпти.
- 28'
Риберига қўли билан зарба бериб юборган Гольданига бу сафар оғзаки огоҳлантириш олди. Кейингиси карточка бўлиши мумкин.
- 27'
Икки рақиби қуршовида қолган Пеллегрини узатма ўрнига ўзи рақибларни алдашга уринди. Бу қарори хато эканлигини у бироз кеч англади.
- 25'
Жарима майдони ичига узатилган пас жуда содда чиқди. Ҳимоячилар тўпни осонликча узоқлаштирди.
- 24'
Пеллегринига нисбатан Амрабат қоида бузди. "Женоа"да яхши стандарт вазият.
- 22'
Флоренцияликлар қанотларни тез-тез алмаштириб, рақиб ҳимоясидан бўш ҳудуд изламоқда.
- 19'
Риберининг узатмасига Кальехон ета олмади. Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди.
- 17'

Стураронинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, ўз кучини йўқотди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.
- 16'
"Женоа" ҳимоядан чиқишда узун пасларга таянмоқда.
- 15'

Қарши ҳужумга ўтган Пеллегринини қоида бузиш эвазига тўхтатган Пульгар огоҳлантирилди.
- 12'
Мезбонлар яна бир стандартга эга бўлди: жарима майдонига узатилган тўпни генуяликлар узоқлаштирди.
- 10'

Рибери воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 9'
Генуяликлар жарима майдонига узатилган тўпни дарвозага тўғирлаб юбора олмади.
- 7'
Марказда "Фиорентина" тўпни назорат қилмоқда.
- 5'
Шомуродов бу сафар ҳам рақибини алдай олмади.
- 5'
Майдон эгаларининг эрта прессинги "Женоа"ни орқа чизиқда узоқ вақт қолиб кетишга ундамоқда.
- 3'
Тезкор қарши ҳужумга ўтган Шомуродов рақибдан ўтиб кета олмади. Рақтб елкама-елка курашда Элдорни қўполлик ишлатишга мажбур қилди.
- 2'

Эрик Пульгарнинг аёрона зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 1'
Илк дақиқалардан олдинга ўтган мезбонлар стандарт вазиятга эга бўлди. Жарима майдони яқинида Гастровилли қоида бузиш эвазига тўхтатилди.
- 1'

Ўйин бошланди!
- 0'
Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Шомуродов учун "Женоа" либосидаги навбатдаги муҳим ўйин бошланиш арафасида!



Фикрлар