
Шенсни: "Барса"да 2-рақамли дарвозабон бўлиш - мен учун ифтихордир"
Войцех Шенсни "Барса"даги 2-рақамли дарвозабон сифатидаги роли ҳақида гапирди
"Мен захира дарвозабониман ва агар кутилмаган ҳолат содир бўлмаса, шундай бўлиб қоламан. Менинг вазифам – Гарсияни ўйинларга имкон қадар яхши тайёрлаш. У жисмоний жиҳатдан Европанинг энг кучлилари сафида турадиган улкан салоҳиятга эга дарвозабон, деб ҳисоблайман.
Мен бу ролни катта ифтихор билан бажараман, чунки янги шартномага рози бўлган пайтимда шунга тайёр эдим ва бу вазифамдан ҳеч қачон ранжимаганман. Жоаннинг энг юқори даражадаги тажрибаси йўқ, буни у тўплаши керак. Мен эса унга ёрдам беришга ҳаракат қиламан, шунда у мавсум давомида барқарор ўйин кўрсата олади.
Ҳар уч кунда катта босим остида ўйнаш осон эмас. Бу нарсани у ўрганиши лозим. Унинг муваффақиятига ўз ҳиссамни қўша олишимга умид қиламан", – деди каталонияликлар посбони.
Фикрлар