"Севилья"га Корона келяпти

  • 13 январь, 2022, 19:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мексика терма жамоаси ва “Порту” клуби ярим ҳимоячиси Хесус Текасито Корона тез орада "Севилья" сафига бориб қўшилади, дея хабар бермоқда журналист-инсайдер Фабрицио Романо.

Tecno

Манбанинг хабарига кўра, яқин соатлар ичида футболчи андалусияликлар билан 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолайди.

Қайд этилишича, мексикалик футболчи шу ҳафта Испания клубида тиббий кўрикдан ўтиши керак, шундан сўнг “Севилья” футболчининг трансферини расман эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, Корона "Севилья"га ўтган йилнинг ёзида ўтиши мумкин эди, аммо якунда трансфер амалга ошмай қолди.

Жорий мавсумда Корона “Порту” сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!