СЕНСАЦИЯ! Хорватия асосий фаворит Бразилияни турнирдан чиқариб юборди

CHERY AUTO

Жаҳон чемпионати чорак финалнинг илк ўйини якунланди. 

Tecno

Бразилия ва Хорватия ўртасида кечган учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Жамоалар қўшимча бўлимларга мурожаат қилди.

Экстра-таймларнинг биринчисида "пентакампеонлар" ҳисобни очди. Қўшиб берилган дақиқада Неймар чиройли комбинациядан кейин дарвозабонни алдаб ўтиб, гол урди. 

117-дақиқада Оршичнинг узатмасидан кейин Петкович гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Пенальтилар сериясида Хорватия 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!