Сенга ҳали бор! Мбаппе олган 10-рақамга бошқа футболчи даъво қилгани маълум бўлди

CHERY AUTO

“Реал” жамоасида муҳим ҳисобланган 10-рақам эгаси алмашди. Узоқ йиллар бу рақам остида тўп тепган Лука Модрич Мадридни тарк этди.

Tecno

Шундан сўнг, 10-рақам Килиан Мбаппега топширилди. Франциялик тўпурар дебют мавсумини 9-рақамда ўтказди.

Transfer News Live ва Marca каби нуфузли манбаларнинг маълум қилишича, Модричдан бўшаган 10-рақамга туркиялик легионер Арда Гюлер даъвогарлик қилган. Бироқ клуб мутасаддилари уни жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланиб бораётган Мбаппега топширишни маъқул кўрган.

“Қироллик клуби” Килиан Мбаппега бу рақамни топшириш орқали футболкалар сотувидан мўмай даромад олишни кўзлагани ҳам айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!