"Саутгемптон" аъзоси Англия терма жамоасига чақирилди

CHERY AUTO

"Саутгемтон" ярим ҳимоячиси Жеймс Уорд-Праус Англия терма жамоасидан чақирув олди.

Tecno

Sky Sports хабар беришича, Гарет Саутгейт жароҳат олиб, бир муддатга сафдан чиққан "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон ўрнига айнан Уорд-Праусни таклиф этган.

Эндиликда 24 ёшли Уорд - Праус Европа - 2020 саралаш босқичидан ўрин олган Чехия (22 март), Черногория (25 март)га қарши учрашувларда иштирок этиши мумкин. Шуни қўшимча қилиш керакки, Уорд-Праус жорий мавсумда "Саутгемптон" сафида 18та учрашувда майдонга тушган. Унинг "авлиёлар" билан шартномаси 2022 йилга қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!