Саудиядан мўмай таклиф олган Генрих Мхитарян "Интер"да қолишга қарор қилган

CHERY AUTO

"Интер" футболчиси Генрих Мхитарян клуб билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Tecno

34 ёшли ярим ҳимоячининг янги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган бўлади. Иккала томон ўзаро оғзаки келишувга эришган. Аввалроқ, Мхитарянга Саудия Арабистони клубларидан бири ҳозирги маошидан икки баравар кўп сумма таклиф қилгани айтилганди. 

Маълумот ўрнида, Генрих "Интер" сафида 2022 йилдан бери тўп тепиб келмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!