Саудия клублари "Реал" ҳимоячиси трансфери учун жиддий киришмоқчи

  • 13 сентябрь, 23:50
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" клубининг марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер Саудия Арабистони чемпионати вакилларининг трансфер мақсадлари рўйхатида сақланиб қолмоқда.

Журналист Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, ҳимоячининг жамоадан кетиши ҳақидаги миш-мишлар тобора кўпайган. 32 ёшли футболчи Хаби Алонсо бошқарувида асосий таркибда доимий ўринга эга эмас, яқинда эса жиддий жароҳат олиб, тахминан декабргача сафдан чиқиши кутилмоқда.

Саудия клублари Рюдигерни бир неча йилдан бери кузатиб келишмоқда ва ҳамон ўз сафларига жалб қилиш ниятида. Январь ойидан бошлаб Рюдигер эркин музокаралар олиб бориши мумкин бўлади. Ҳозирги вақтда марказий ҳимоячи бутун эътиборини "Реал"га қаратган.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!