Санчо зўрлигини исботлаб қўйди

  • 26 май, 2020, 14:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Европа грандлари талашаётган Жейдон Санчо маҳорат кўрсатишда давом этмоқда. Англиялик футболчи “Боруссия”нинг “Вольфсбург” билан бўлган ўйинида голли пас узатиб, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.

Tecno

Бу Санчонинг 25 та учрашувда 16-голли паси бўлди ва “Боруссия”нинг бир мавсумдаги ассистлари бўйича рекорди сифатида қайд этилди. Бундан буёғига Жейдоннинг ҳар бир голли паси янги рекорд сифатида қайд этилаверади.

Бундан ташқари, Жейдон Санчо гол+пас тизимида жами 30 очко (14 гол+16 пас) жамғарди. Жорий мавсумда Бундеслигада ҳеч ким бундан натижа қайд этолмаган.

“Реал”, “Барса” ва “Аякс” нишонида супер вундеркинд

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!